“Намангандаги воқеани эшитиб, ғазабим ичимга сиғмай қолди” – Саида Мирзиёева
Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Наманганда юз берган фожиага муносабат билдирди.

Президент Администрацияси раҳбари Намангандаги воқеа юзасидан муносабат билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Наманганда юз берган фожиага муносабат билдириб, жиноятга алоқадор барча шахслар қонун доирасида жавобгарликка тортилиши зарурлигини таъкидлади.
"Наманганда юз берган фожиа ҳақида менга хабар беришди. Бўлган воқеани эшитиб, ғазабим ичимга сиғмай кетди.
Назаримда, бундай ваҳшиёна жиноятлар учун аслида ўлим жазосини қўллаш керак. Лекин, минг афсуски, амалдаги қонунчиликда олий жазо кўзда тутилмаган.
Тегишли идораларга барча зарур кўрсатмалар берилди. Жиноятчи қонун доирасидаги энг оғир жазога тортилади. Шунингдек, бепарволиги билан бу қабоҳатга йўл очган, норасида болани асрай олмаган барча масъуллар ҳам жазоланади.
Шу билан бирга, бу турдаги жиноятлар учун жавобгарликни максимал даражада кучайтириш учун қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича таклиф тайёрлаяпмиз".
Аввалроқ Бош прокуратура Намангандаги зўравонлик ҳодисасидан сўнг бир киши қамоққа олинганини билдирганди.




