platina.uz

Туркий давлатлар божхона хизматлари раҳбарлари Тошкентда йиғилди

Меҳмонлар дастлаб Божхона қўмитасининг замонавий Божхона расмийлаштируви маркази ва Марказий божхона лабораторияси билан танишдилар.

Жамият
13 декабрь 2023 йил
Туркий давлатлар божхона хизматлари раҳбарлари Тошкентда йиғилди

Тошкентда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарлари йиғилиши ўтказилди.

Мазкур нуфузли халқаро тадбирда ташкилотга аъзо Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон ҳамда кузатувчи давлат – Венгрия божхона хизмати раҳбарлари, Туркий давлатлар ташкилоти котибияти иштирок этди. Шунингдек, Грузия божхона хизмати раҳбари фахрий меҳмон сифатида қатнашди.

Меҳмонлар дастлаб Божхона қўмитасининг замонавий Божхона расмийлаштируви маркази ва Марказий божхона лабораторияси билан танишиб, мамлакатимизда божхона соҳани рақамлаштириш йўналишида эришилган энг илғор ютуқларни эътироф этишди.

Пойтахтимиздаги Симпозиумлар саройида ўтказилган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарларининг 9-йиғилишида асосий эътибор ташкилотнинг 2022 йилдаги Самарқанд саммитида имзоланган Туркий давлатлар ўртасида Соддалаштирилган божхона йўлагини жорий этиш тўғрисида Битимни ҳаётга тадбиқ этишга қаратилди.

Шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти ҳудудида ягона транзит тармоғини шакллантириш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Бунда ТИР Конвенциясининг электрон тартиботи – eTIR халқаро тизимини ташкилот ҳудудида тўлиқ қамраб олиш муҳим. Бу эса энг аввало ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида ўзаро товар айламанмаси ҳажмини ошириш, ушбу жараёнда сарфланадиган вақт ва молиявий харажатларни қисқартиришда муҳим аҳамият касб этади.

Ушбу халқаро тизимга Озарбайжон, Ўзбекистон ва Грузия қўшилган бўлиб, 2022 йил декабр ойида дунёда илк бор Озарбайжон ва Ўзбекистон биринчи eTIR ташувини амалга оширган.

Йиғилишда Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов eTIR ташувлари бўйича минтақавий ўзаро ҳамкорликка хизмат қилувчи Экспертлар ишчи гуруҳини ташкил этиш таклифини илгари сурди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+