platina.uz

Россия гази захира учун олиб қўйиляпти — вазирлик

Platina.uz сўровига нисбатан Энергетика вазирлиги матбуот хизмати Россия гази бўйича изоҳ бериб ўтди.

Жамият
12 декабрь 2023 йил
Россия гази захира учун олиб қўйиляпти — вазирлик

Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг Platina.uz сайтига маълум қилишича, Россиядан олиб келинаётган газ захира учун мўлжалланган ва энг керакли пайтда фойдаланилади.

"Бу газ ортиқча эҳтиёжни қоплаш учун олиб келиняпти. Жуда қаттиқ совуқ пайтида газ босими тушиб кетганда иссиқлик электр станциялари ва иссиқлик марказларини қўллаб-қувватлаш учун сарфланади. Айни пайтда бу газ захира учун олиб қўйиляпти", деди Ҳасан Тошхўжаев.

Унинг айтишича, бу йил қишда аҳолини табиий газ ва иссиқлик билан таъминлашда қийинчилик бўлмайди. Ўтган йилгидек аномал совуқ бўлса ҳам, тизим энергетик коллапсга тушиб қолмайди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 7 октябрдан Россиядан Ўзбекистонга Қозоғистон орқали газ экспорти бошланганди.

Июн ойида Санкт-Петербург Халқаро иқтисодий форумида Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома имзоланганди.

Ўзбекистон ҳар йили Россиядан тижорий шартнома асосида 2,8 миллиард куб метр газ сотиб олиши белгиланган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+