platina.uz

Олис маҳаллада 4 миллиард сўмга мактаб ва шифохона қурилди

“Дуоба” маҳалласи Сурхондарё марказидан қарийб 180 километр олисда жойлашган.

Жамият
12 декабрь 2023 йил
Олис маҳаллада 4 миллиард сўмга мактаб ва шифохона қурилди

Президент топшириғига асосан Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари ҳамда тегишли вазирлик ва идора вакилларидан ташкил топган Республика ишчи гуруҳи бошчилигида мамлакатимизнинг энг олис ва чекка ҳудудларининг 70 та маҳалласида “Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича ишларни амалга оширилди. Жумладан, жами 4 миллиард сўмга мактаб ва шифохона қурилди.

Ана шундай манзиллардан бири Сурхондарё вилоятининг олис, тоғли манзили Бойсун туманидаги “Дуоба” маҳалласида янгидан қад ростлаган мактаб, поликлиника ва маҳалла идораси бинолари Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги байрами арафасида ана шу манзилларда қурилиш-таъмирлаш ишлари ўз якунига етказилди ва фойдаланишга топширилди.

“Дуоба” маҳалласи воҳа марказидан қарийб 180 километр олисда жойлашган. Ҳудудда 2,1 миллиард сўм маблағ эвазига 180 ўринли мактаб, қиймати 1,9 миллиард сўмлик 50 қатновга мўлжалланган шифокорлик пункти барпо этилди. Шунингдек, маҳалланинг оғир аҳволдаги эски биноси 500 млн сўмга тубдан қайта таъмирланиб, бир йўла мўъжазгина кутубхона ва хотин-қизлар учун тикувчилик ўқув маркази ҳам ташкил этилди.

Шу кунгача фақатгина юк машиналари ёки йўл танламас автоуловлар ҳаракатланиши мумкин бўлган ўнқир-чўнқир тоғ йўли текисланиб, 7 та сел-сув тошқинлари зарар етказган йўллар бетонланди. Иккита трансформатор пункти қурилиб, 1,6 километр ҳаво электр узатиш тармоқлари тортилди. “Қайроқ” ва “Гуматак” қишлоқлари аҳолиси ичимлик суви билан таъминланди.

Суюлтирилган газ баллонларини сақлаш ва аҳолига етказиб бериш учун сервис маркази қурилди. Спорт майдончаси, “Пастки Дуоба” қишлоғида эса 1 миллиард сўмга 80 ўринли мактаб филиали барпо этилди. Турли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларидан иборат микромарказ қад ростлади. Янгидан бунёд этилган шифокорлик пунктига эса замонавий тез тиббий ёрдам машинаси топширилди.

Тадбир асносида маҳаллада амалга оширилган қурилиш-ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этган бир гуруҳ фидойи инсонларга эҳтиром кўрсатилди. Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев иштирок этди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+