platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Сурхондарёда аёлни иккинчи хотинликка таклиф қилган ва шилқимлик қилган ҳоким ёрдамчиси 5 суткага қамалди

Ҳоким ёрдамчиси аёлга дастлаб ишга жойлаштиришни ваъда қилган, аммо бу амалга ошмагач иккинчи хотин боълишини ва Термиздан уй олиб беришини айтган.

Сурхондарёда аёлни иккинчи хотинликка таклиф қилган ва шилқимлик қилган ҳоким ёрдамчиси 5 суткага қамалди
Фото: Platina.uz

Сурхондарё вилояти, Музработ туманида аёлга иккинчи хотин бўлишни таклиф қилиб, Телеграм орқали шилқимлик қилган ҳоким ёрдамчиси 5 суткага қамалди. Бу ҳақда “Daryo” нашри хабар қилди.

Тумандаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси вазифасида ишловчи А.Р. 2026 йил июль ойида Г.Г.ни маҳаллага банк ходими сифатида ишга олишини айтган. Аёл унинг сўзларига ишониб, бир ой давомида жамоатчилик асосида ишлаган. Бироқ ишга қабул қилинмаслигини билгач, кетган.

Шундан кейин ҳоким ёрдамчиси унга Телеграм орқали ишқий мазмундаги хабарлар ёза бошлаган. 21 сентябрь куни эса иккинчи хотини бўлишни таклиф қилиб, Термиздан уй олиб беришини айтган.

“Мен сени хотиним қиламан деб ўтирибман, сен иккинчи бўласан”, деб ёзган эркак хабарларида.

У Г.Г.ни маҳаллага кечроқ келишга чақириб, бу вақтда одам кам бўлишини айтган. Шунингдек, шаҳвоний мазмундаги бошқа хабарлар юборган. Кейин уни ҳақорат қилган. Г.Г. ҳам унга жавобан ҳақоратли хабар ёзган.

Ўша куни А.Р. кечқурун аёлнинг уйига бориб, хатлов ўтказилаётганини айтган ва фарзандининг туғилганлик гувоҳномасидан нусха олишини билдирган. Аёл ва унинг онаси эса ундан уйларига бошқа келмасликни сўраган.

Судда А.Р. айбини тан олган. У Г.Г.ни ишга жойлаштириш учун ҳужжатларини тақдим этганини, бироқ штат берилмагани сабабли бу масала ҳал бўлмаганини билдирган. Аёлнинг уйига эса хатлов ишлари сабабли борганини айтган.

Суд А.Р.ни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (ҳақорат қилиш) ва 41-1-моддаси 1-қисмида (шаҳвоний шилқимлик қилиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топган. Унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 34-моддасига асосан узил-кесил 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Г.Г. эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси билан айбли деб топилган. Бироқ кодекснинг 21-моддаси асосида маъмурий жавобгарликдан озод қилиниб, огоҳлантирилган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid