Алифбо масаласидаги тортишувларни бас қилиш керак — Саида Мирзиёева
У бу ҳақда Тошкент шаҳрида ўтказилаётган жадидчилик ҳаракати ва ғояларига бағишланган халқаро анжуманда гапирди, дея хабар бермоқда Platina.uz мухбири.
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси ислоҳоти бўйича баҳс ва тортишувларни тўхтатиб, сўнгги қатъий нуқтани қўйиш зарурлигини айтди.
У бу ҳақда Тошкент шаҳрида ўтказилаётган жадидчилик ҳаракати ва ғояларига бағишланган халқаро анжуманда гапирди, дея хабар бермоқда Platina.uz мухбири.
Саида Мирзиёева ўз нутқида бутун бошли давлат ва миллатнинг номи турли жойларда ҳар хил ва нотўғри ёзилишини, шунинг учун ҳам буни тузатиш зарур эканини таъкидлади.
"Чунки гап бизнинг миллатимиз, ғуруримиз, юртимиз номи ҳақида кетяпти. Тўғри, алифбо ислоҳоти янги баҳслар, тортишувлар, кўзда тутилмаган молиявий харажатларни келтириб чиқариши мумкин. Лекин яна бир бор таъкидлайман, гап ватан ва миллат номини тўғри ёзиш ҳақида кетар экан, бундай баҳс ва тортишувларни бас қилишимиз, алифбодаги айрим ўзгаришларни жорий этишимиз ва шу билан алифбо масаласига қатъий нуқта қўйишимиз зарур, деб ҳисоблайман», — деди давлат раҳбари ёрдамчиси.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосининг янги тартиби ва ундаги 4 та ҳарфнинг янги шакли лойиҳаси эълон қилинганди.
Унга кўра:
- O‘ o‘ ҳарфини Õ õ
- G‘ g‘ ҳарфини Ğ ğ
- Sh sh ҳарфини Ş ş
- Ch ch ҳарфини C c ҳарфига ўзгартириш таклиф этилган.