platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

​Тарихий хато тузатилди: лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга оид қонун имзоланди

Бу ҳақда Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди. Қонун расман эълон қилинганидан кейин 6 ой ўтиб кучга киради. 

​Тарихий хато тузатилди: лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга оид қонун имзоланди

Ўзбек-лотин алифбосини такомиллаштиришга доир қонун президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.

"Ниҳоят, узоқ йиллик тарихий хато тузатилди. Бугун Президентимиз лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга оид қонунни имзоладилар.

​Бу йиллар давомида баҳсларга сабаб бўлаётган ва охири кўринмаётган масала эди. 2023 йил 11 декабрда жадидлар меросига бағишланган конференциядаги нутқимда алифбони тузатиш ташаббусини илгари сурган ҳолда, мазкур баҳсларга нуқта қўйиш вақти келганини айтган эдим.

​Албатта, ўзгаришлар осон кечмайди, кимлардадир эътироз ёки хавотир уйғотиши ҳам табиий. Лекин, ишонинг, ёзувимиздаги ноқулайликларга барҳам бериш ва тилимизнинг рақамли макондаги ўрнини мустаҳкамлаш учун бошқа йўл йўқ эди", дейди Мирзиёева.

​Энди ҳамма ҳужжатлар янгидан қилинадими? Йўқ, амалдаги барча ҳужжатлар, миллий валюта ва қимматли қоғозлар ўз кучида қолади, дарслик, пешлавҳа ва кўрсаткичлар эса яроқлилик муддати тугагач, босқичма-босқич алмаштирилади.

" ​Ушбу қонуннинг 21 октябрь куни қабул қилинишида чуқур рамзий маъно бор. Тузатилган алифбомиз маърифатпарвар аждодларимиз орзуси, ёшларимиз саводхонлиги ва тилимиз мавқеини юксалтиришга хизмат қилишига ишонаман.​Барчангизни Ўзбек тили байрами куни билан табриклайман!", дея хулоса қилади Саида Мирзиёева.

Ўзгаришлар қуйидагича:

▪️O‘ o‘ → Ö ö

▪️G‘ g‘ → Ğ ğ

▪️Sh sh → Ş ş

▪️Ch ch → Ç ç.

Қонун расман эълон қилинганидан кейин 6 ой ўтиб кучга киради.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid