Лотинча алифбонинг янги тартиби эълон қилинди
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида алифбо ислоҳоти бўйича илмий-назарий анжуман бўлиб ўтди.
Жамият
23 сентябрь 2023 йил
Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосининг янги тартиби ва ундаги 4 та ҳарфнинг янги шакли лойиҳаси эълон қилинди.
Айтилишича, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида алифбо ислоҳоти бўйича илмий-назарий анжуман бўлиб ўтди.
Унда таклиф сифатида ишчи гуруҳ томонидан 28 та ҳарф, 1 та ҳарфлар бирикмаси ва тутуқ белгисидан таркиб топган такомиллаштирилган алифбо лойиҳаси эълон қилинди.
Унга кўра:
- O‘ o‘ ҳарфини Õ õ
- G‘ g‘ ҳарфини Ğ ğ
- Sh sh ҳарфини Ş ş
- Ch ch ҳарфини C c ҳарфига ўзгартириш таклиф этилмоқда.
Таклиф этилаётган янги алифбода ҳарфлар тартиби ҳам ўзгарганини кўриш мумкин.