Тошкент дунёнинг яшаш учун энг арзон шаҳарларидан дея топилди
Рўйхатда Дамашқ, Теҳрон каби шаҳарлар ҳам бор.
Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри дунёнинг энг арзон шаҳарларидан дея топилди.
Бу ҳақда The Economist Group ва WCOL (Халқаро ҳаёт даражасини тадқиқот қилиш маркази) маълумот бермоқда.
Тадқиқот 2023 йилнинг 14 августдан 11 сентябргача ўтказилган.
Унга кўра, Сурия пойтахти Дамашқ энг арзон шаҳар дея топилди. 2011 йилдан бери давом этаётган уруш мамлакат иқтисодиётига ўта салбий таъсир ўтказмоқда.
Иккинчи ўринни Эрон пойтахти Теҳрон эгаллаган. Йиллик инфляция 49 фоизни ташкил этишга қарамасдан Эрон пойтахти жаҳоннинг энг арзон марказларидан бири бўлиб қолмоқда.
Тошкент рўйхатда бешинчи поғонани эгаллаган.
Шунингдек рўйхатдан Ҳиндистоннинг Аҳмадобод ва Ченнаи шаҳарлари, Тунис, Нигериянинг Лагос, Ливиянинг Триполи, Замбиянинг Лусака шаҳарлари ҳам жойлашган.
Аввалроқ Тошкентда ижара нархи бироз арзонлашгани хабар қилинганди.