platina.uz

Олмаотада фожиа: 13 киши ёнғин қурбонига айланди

Маълумотларга кўра, ертўла ётоқхона сифатида фойдаланиб келинаётган бўлган. 

Жаҳон
30 ноябрь 2023 йил
Олмаотада фожиа: 13 киши ёнғин қурбонига айланди

Бугун, 30 ноябр куни эрта тонгда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида фожиа юз берди - ётоқхонадаги ёнғин сабаб 13 киши вафот этди.

Яна 2 киши шифохонага ётқизилган. Ҳодиса жойига фавқулодда вазиятлар вазири, шаҳар ҳокими етиб келган, қутқарувчилар ишламоқда. Ҳалок бўлганлар ичида аёллар ва болалар йўқлиги айтиляпти.

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аввалроқ хабар берганидек, ёнғин вақтида ётоқхонада 72 киши бўлган. Уларнинг аксарияти эвакуация қилинган.

Маълумотларга кўра, шу вақтга қадар ертўладан ноқонуний равишда ётоқхона сифатида фойдаланиб келинган.

Эслатиб ўтамиз, октябр ойи охирида Қозоғистондаги Костенко конидаги портлашда ҳам ўнлаб кончилар ҳалок бўлган, мамлакатда мотам эълон қилинганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+