platina.uz

Тошкент вилоятидаги оғир ҳудудлар ўрганилмоқда

Мингга яқин ўта оғир шароитда яшаётган фуқароларнинг турар жойлари капитал таъмирлаб берилди.

Жамият
27 ноябрь 2023 йил
Тошкент вилоятидаги оғир ҳудудлар ўрганилмоқда

Президент топшириғига асосан жойларда “Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича оғир ҳудудларда ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари ҳамда тегишли вазирлик ва идора вакилларидан ташкил топган Республика ишчи гуруҳи бошчилигида ишлар Тошкент вилоятида ҳам олиб борилмоқда.

Ўтган икки ярим ой мобайнида Тошкент вилояти бўйича танланган 4 та “оғир” маҳаллада – Пискент туманидаги “Сувти”, Бекобод туманидаги “Хонобод”, Оққўрғон туманидаги “Бойғулли” ва Қуйичирчиқ туманидаги “Кўксарой” МФЙларда 41 та кўчада бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

Дастурга кўра 966 та ўта оғир шароитда яшаётган фуқароларнинг турар жойлари капитал таъмирлаб берилди. Маҳаллаларда 5,8 км йўл шағал ётқизилди, 3 772 м2 пиёда йўлаклари қурилди. Беш километрга яқин узунликдаги янги электр тармоғи тортилди, 253 дона ёритиш чироқлари ўрнатилди, 2 та янги трансформатор ўрнатилиб, 11 таси капитал таъмирланди, 1 мингдан зиёд симёғоч устунларни бетон устунларга алмаштирилди, 82 та янги қўшимча темир-бетон устунлар ўрнатилди.

Газ таъминотини яхшилаш мақсадида 12 та газ тақсимлаш пункти, 35,2 км газ тармоғи таъмирланди. Аҳоли талабидан келиб чиққан ҳолда хонадонларга қўшимча 126 та суюлтирилган газ баллонлари, 12 тонна кўмир етказиб берилди.

Аҳолининг ёрдамга муҳтож қатлами ижтимоий ҳамда тиббий муҳофазаси масалалари ҳам Республика ишчи гуруҳи эътибори марказида бўлди. Хусусан, 289 нафарини доимий иш жойи билан таъминлашда, 36 нафарига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишида, 26 нафарига эса 625 млн. сўм имтиёзли кредит олишига кўмаклашилди. “Темир дафтари”, “Ёшлар дафтари” ҳамда “Аёллар дафтари”даги 80 га яқин фуқарога 100 млн. сўмдан зиёд турли моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Шу билан бирга 10 мингга яқин фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик натижасига кўра 47 нафарига даволаниш учун бепул ордер берилди ва шифохонага жойлаштирилди, 500 га яқин фуқаро бепул дори-дармон воситалари билан таъминланди.

Маҳаллаларда маънавий-маърифий муҳитни соғломлаштириш мақсадида ҳам турли ҳил тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам олиб борилди.

Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+