platina.uz

Қамоққа олинган аёлларга бюджет пулларини ўзлаштириш айби қўйилди

Аввалроқ бу бўйича 3 нафар шифокор аёллар қамоққа олинган эди.

Жамият
27 ноябрь 2023 йил
Қамоққа олинган аёлларга бюджет пулларини ўзлаштириш айби қўйилди

Антиструмин дори воситаси билан боғлиқ жиноят иши эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган аёлларга бюджет пулларини талон-торож қилиш айби қўйилди.

Аёлларнинг икки нафари Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди, 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” банди ва 257-1-моддаси (санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) 1-қисми билан айбланмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судининг 2023 йил 7 ва 16 ноябр кунларидаги ажримлари билан учаласи қамоққа олинди ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+