Бензема келаётгани учун Олмалиқда кўчалар вақтинча ёпилади
Бу бўйича Олмалиқ шаҳар ҳокимининг фармойиши қабул қилинди.
Машҳур футболчи Карим Бензема тўп сурадиган "Ал Иттиҳод" жамоасининг Олмалиққа ташрифи сабаб айрим кўчалар ёпилади.
Бу бўйича Олмалиқ шаҳар ҳокимининг фармойиши қабул қилинди.
"2023 йил 27 ноябр куни соат 17:00 дан соат 23:00 га қадар Амир Темур кўчасининг Камалак чорраҳаси билан кесишган қисмигача барча туташган (Фурқат, Юксалиш, Алишер Навоий, Обиҳаёт ва Истиқлол) кўчалар, шунингдек Юксалиш кўчасининг Парвоз кўчаси билан кесишган қисми ва Алишер Навоий кўчасининг Истиқлол кўчаси билан кесишган қисми ёпилиб, автомобил қатнови вақтинча тўхтатилади", дейилади фармойишда.
Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ 5-туридан ўрин олган ОКМК-Ал Иттиҳод учрашуви, бугун, 27 ноябр куни бўлиб ўтади.