Ўзбекистон Франция тўсиғидан ўта олмади
Ўйинда асосан французлар устунлик қилган бўлса-да, ҳамюртларимиз шунга яраша тайёрлангани сезилди.
Спорт
25 ноябрь 2023 йил
![Ўзбекистон Франция тўсиғидан ўта олмади](https://cp.platina.uz/media/CACHE/images/photo_2023-11-25_14-58-22.9a1b9ead8072.webp)
Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг чорак финалида Ўзбекистон ва Франция терма жамоалари ўзаро куч синашишди.
Ўйинда асосан французлар устунлик қилган бўлса-да, ҳамюртларимиз шунга яраша тайёрлангани сезилди. Ўйинда 85-дақиқагача ҳисоб очилмади. Аммо 86-дақиқада Исмоил Бунеб ғалаба голини киритди.
Шу тариқа Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ЖЧдаги иштирокини чорак финалда якунлади.
ЖЧ U-17, чорак финал
Франция - Ўзбекистон 1:0
Гол: Бунеб 86