platina.uz

“Қизил” ҳудудларда нима ишлар қилинди?

Мингга яқин фуқарога 15 млрд. сўм имтиёзли кредит, тўрт юз нафарига 2,5 млрд. сўмлик субсидия берилган. 

Жамият
24 ноябрь 2023 йил
“Қизил” ҳудудларда нима ишлар қилинди?

Президент топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи бошчилигида жойларда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича ишлар давом этмоқда.

Республиканинг танланган 56 та “қизил” тоифадаги маҳаллада Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда вилоят сектор раҳбарларидан иборат штаблар тузилиб, ҳар бир маҳалла кесимида ишлар белгилаб олинди ва жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Хусусан, ўтган икки ярим ой мобайнида 3,5 мингдан зиёд уй-жойи таъмирга муҳтож ва ўта оғир шароитда яшаётган фуқароларнинг турар жойлари жорий ва капитал таъмирлаб берилди, 900 га яқин хонадонга кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиб берилди.

Дастур доирасида маҳаллалардаги 571 та кўчаларда инфратузилма ҳолатини яхшилаш мақсадида 113 км асфальт, 336 км йўл шағал, 7 км йўлга бетон ётқизилиб, 29 758 м2 пиёдалар йўлаги барпо этилди.

Ундан ташқари 175 км узунликдаги янги электр тармоғи тортилди, 1 882 дона ёритиш мосламалари ўрнатилди, 60 та янги трансформатор ўрнатилиб, 174 таси таъмирланди, 5 188 та симёғоч устунлар бетон устунларга алмаштирилди, 1 831 та янги қўшимча темир-бетон устунлар ўрнатилди.

Жойларда газ таъминотини яхшилаш учун 119 та газ тақсимлаш пункти таъмирланди, 5 км узунликдаги янги табиий газ тармоғи тортилди, 155 км газ тармоғи таъмирланди. Аҳоли талабидан келиб чиқиб, 12 мингдан зиёд қўшимча суюлтирилган газ баллонлар, 1,6 минг тонна кўмир етказиб берилди.

Ичимлик сув таъминоти борасида 183 км узунликдаги янги сув тармоғи тортилди, 13 километри таъмирланди, 7 та янги ичимлик суви иншооти ўрнатилди ва 18 таси таъмирланди.

Қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида 21 та кўп қаватли уйнинг 243 м2 том қисми, 59 тасининг кириш йўлаклари таъмирланди.

Аҳолининг муҳтож қатламига ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш масалалари ҳам Республика ишчи гуруҳи эътибори марказида бўлди.

Жумладан, 1,1 минг нафар “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”дагиларга 2 млрд. 680 млн. сўмлик турли ёрдамлар кўрсатилди. Икки юздан зиёд фуқарога ногиронлик аравачаси, протез-ортопедия воситалари етказилди. Етти мингдан зиёд аҳолига бепул дори-дармон воситалари ажратилди.

Мингга яқин фуқарога 15 млрд. сўм имтиёзли кредит, тўрт юз нафарига 2,5 млрд. сўмлик субсидия олишига кўмаклашилди.

Шу билан бирга 206 нафарига тикув машинаси ва 139 нафар фуқарога асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари олиб берилди.

Аҳоли саломатлигини яхшилаш мақсадида 116 мингдан зиёд шахс тиббий кўрикдан ўтказилиб, натижасига кўра уларнинг 838 нафарига даволаниш учун ордер ажратилди, 85 нафар шахсларга сиҳатгоҳ, санатория ва профилакторияларга йўлланма берилди, 36 нафар якка ёлғиз кексаларга ҳамда 297 нафар ногиронларга турли ёрдамлар кўрсатилди.

Маҳалларда маънавий муҳитни яхшилаш борасида турли ҳил маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилди. Жами 10 мингдан зиёд турли тадбирлар ташкил этилган бўлиб, улар хонадон маданиятини юксалтириш, хонадонларни обод ҳамда кўркам қилиш, фарзанд тарбияси, маънавият ва китобхонликни тарғиб қилиш каби йўналишларда бўлди.

Ўтказилган тарғибот, ташвиқот ва тушунтириш ишлари натижасида 245 та оиладаги нотинч ва низоли ҳолатлар жамоатчилик аралашуви билан бартараф этилди.

Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+