Тошкентда уй-жой ижараси нархи арзонлашди

Пойтахтда ўтган ойдаги ижара билан боғлиқ вазият таҳлил қилинди. 

Иқтисод
22 ноябрь 2023 йил
Тошкентда уй-жой ижараси нархи арзонлашди

Октябрь ойида Тошкент шаҳрида уй-жой учун ижара нархлари пасайди. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари тақдим этган маълумотда айтилади.

2023 йилнинг октябр ойида пойтахтда барча турдаги хонадонлар учун таклиф этилаётган ижара нархлари ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан арзонлашган. 

1. Ўртача таъмирлаган хонадонлар учун ижара нархлари 6-14 фоизгача пасайган. 

Бир хонали хонадон учун ўртача ижара нархи 370 доллардан 348 долларга (-5.9 фоизга) тушган бўлса, икки хонали хонадонлар учун 474 доллардан 437 долларга (-7.8 фоиз), уч хонали хонадонлар учун 611 доллардан 526 долларга (-13.9 фоиз), тўрт хонали хонадонлар учун 729 доллардан 633 долларга (-13.2 фоиз) арзонлашган.

2. Тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун таклиф этилаётган ижара нархлари 6-16 фоизгача арзонлашган. 

Хусусан, ушбу турдаги бир хонали хонадон учун ўртача ижара нархи 557 доллардан 508 долларга (-8.8 фоизга), икки хонали хонадонлар 695 доллардан 651долларга (-6.3 фоиз), уч хонали хонадонлар 867 доллардан 790 долларга (-8.9 фоиз), тўрт хонали хонадонлар 1102 доллардан 930 долларга (-15.6 фоиз) тушган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Тошкент шаҳрига релокантлар оқимининг кўпайиши ҳамда янги ўқув йили бошланиши билан талабалар томонидан ижарага бўлган талабнинг ошиши натижасида ўтган йилнинг сентябр-октябр ойларида ижара нархлари кескин ошиб кетган эди.  

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+