platina.uz

Тошкентда уйлар ижараси нархи ўртача 1,3 фоизга пасайди

Ўртача таъмирланган хонадонлар учун нисбатан арзон нархлар Сергели ва Олмазор туманларида кузатилган. 

Жамият
10 декабрь, 17:38
Тошкентда уйлар ижараси нархи ўртача 1,3 фоизга пасайди

Тошкент шаҳрида квартира ижараси нархлари пасайди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2024 йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун ўртача ижара нархлари таҳлил қилинди.

Мазкур даврда пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ўртача ижара нархлари октябр ойига нисбатан 1,3 фоизга пасайган бўлса, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун ўртача нархлар деярли ўзгармади.

Ўртача таъмирланган уй-жойлар ижараси. 2024 йилнинг ноябрь ойида ўртача таъмирланган 1 хонали хонадонлар учун ўртача ижара нархи октябрь ойига нисбатан 0,9 фоизга, 2 хоналилар учун 1,3 фоизга, 4 хоналилар учун 3,9 фоизга тушди. 3 хонали хонадонлар учун ўртача ижара нархида эса бироз (0,8 фоизга) кўтарилиш кузатилди.

Ўртача таъмирланган хонадонлар учун нисбатан арзон ижара нархлари:

- Сергели (1 хонали - 298 АҚШ доллари, 2 хонали – 360 АҚШ доллари, 3 хонали – 404 АҚШ доллари, 4 хонали - 411 АҚШ доллари);

- Олмазор (1 хонали – 330 АҚШ доллари, 2 хонали – 364 АҚШ доллари, 3 хонали – 463 АҚШ доллари, 4 хонали – 479 АҚШ доллари) туманларида таклиф этилган бўлса, энг қиммат ижара нархлари:

- Миробод (1 хонали – 378 АҚШ доллари, 2 хонали – 516 АҚШ доллари, 3 хонали – 680 АҚШ доллари, 4 хонали – 865 АҚШ доллари);

- Яккасарой (1 хонали – 367 АҚШ доллари, 2 хонали – 488 АҚШ доллари, 3 хонали – 668 АҚШ доллари, 4 хонали – 743 АҚШ доллари) туманларида кузатилди.

Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижараси. Мазкур даврда тўлиқ таъмирланган 2 хонали (559 АҚШ доллари) ва 3 хонали (733 АҚШ доллари) уй-жойларнинг ижара нархи деярли ўзгаришсиз қолган бўлса, 1 хонали уйлар ижара нархлари 0,6 фоизга ошди. Талаб даражаси нисбатан кам бўлган 4 хонали уйларнинг ижара нархи эса ўртача 0,9 фоизга пасайди.

Тўлиқ таъмирланган уй-жойларнинг энг арзон ижара нархлари:

- Сергели (1 хонали – 331 АҚШ доллари, 2 хонали – 410 АҚШ доллари, 3 хонали – 509 АҚШ доллари, 4 хонали – 587 АҚШ доллари);

- Учтепа (1 хонали – 353 АҚШ доллари, 2 хонали – 450 АҚШ доллари, 3 хонали – 554 АҚШ доллари, 4 хонали – 688 АҚШ доллари) туманларида, энг қиммат ижара нархлари:

- Миробод (1 хонали – 479 АҚШ доллари, 2 хонали – 718 АҚШ доллари, 3 хонали – 984 АҚШ доллари, 4 хонали – 1313 АҚШ доллари);

- Шайхонтоҳур (1 хонали – 520 АҚШ доллари, 2 хонали – 730 АҚШ доллари, 3 хонали – 1032 АҚШ доллари, 4 хонали – 1258 АҚШ доллари) туманларида кузатилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+