Путин кучли йигирматалик саммитида қатнашади
Жорий йил март ойида Путинни ҳибсга олиш бўйича ордер берилганди.
Россия президенти бугун, 22 ноябр куни видеоконференция орқали G20нинг навбатдан ташқари саммитида иштирок этади. Бу ҳақда Кремл матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилда Ҳиндистон раислиги якунларини сарҳисоб қилиш, глобал иқтисодиёт ва молиядаги вазият, иқлим кун тартиби, рақамлаштириш масалалари ва бошқа мавзуларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, бу G20 ташкилотининг бу йилдаги иккинчи саммитидир. Биринчи саммит Ҳиндистон пойтахтида 9-10 сентябр куни ўтказилганди. Унда Россия томонидан ташқи ишлар вазири Сергей Лавров қатнашган.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро жиноий суд шу йилнинг март ойида Владимр Путинни ҳибсга олиш бўйича ордер берганди. Шундан кейин Путин ЖАРдаги БРИКС саммитини ҳам ўтказиб юборишга мажбур бўлди.