Ўзбекистон инглизлар устидан ғалабага эришди
Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати нимчорак финал ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси Англия термасига қарши майдонга тушди.
Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати нимчорак финал ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси Англия термасига қарши майдонга тушди.
Ўйинда ҳисобни Амирбек Саидов 4-дақиқада очган бўлса, 35-дақиқада Жоэл Ндала ҳисобни тенглаштирди. Футболчилар шу ҳисоб билан танаффусга чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимнинг 67-дақиқасида рақиб дарвозаси томон белгиланган жарима зарбасини Лазизбек Мирзаев моҳирона ижро этди ва Ўзбекистонни олдинга олиб чиқди.
Энди ҳамюртларимиз чорак финалда ўз рақибини кутадилар. Чорак финалда бизга Франция - Сенегал жуфтлиги ғолиби рақиб бўлади.
ЖЧ U-17, нимчорак финал
Англия - Ўзбекистон 1:2
Голлар: Ндала 35 - Саидов 4, Мирзаев 67
Чорак финал жуфтликлари
Испания - Германия (24.11)
Бразилия - Аргентина (24.11)
Мали - Марокаш (25.11)
Ўзбекистон - Франция/Сенегал (25.11)