platina.uz

Москвада ўзбекистонлик муҳожирлар иштирокида йирик жанжал юз берди

Уларга турли даражаларда жазолар тайинланди. 

Жамият
22 ноябрь 2023 йил
Москвада ўзбекистонлик муҳожирлар иштирокида йирик жанжал юз берди

Тармоқда Россиядаги меҳнат мигрантлари ўртасида муштлашув юз бергани, уларнинг аксарияти Ўзбекистон фуқаролари бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2023 йил 16 ноябр куни Москва шаҳрининг Свиблово туманида жойлашган "Afi Tower" кўп қаватли уй қурилиши майдонида 35-40 нафар фуқаро иштирокида жанжал юз берган.

Свиблово тумани ички ишлар бўлими маълумотига кўра, Ўзбекистон фуқаролари иштирокида юз берган оммавий муштлашув ошхонага кириш учун навбатда турган ишчилар ва умумий навбатни четлаб ўтиб, ошхонага киришга уринганлар ўртасидаги оғзаки жанжал сабаб юз берган.

Натижада 35 Ўзбекистон фуқароси, бир россиялик ва бир нафар Туркия фуқароси ушлангани айтилган.

Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 213-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иш қўзғатилиб, фуқароларнинг 6 нафари жиноий, 3 нафари мамлакатдан мажбурий чиқариб юбориш шаклида маъмурий, бошқалари ички ишлар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмагани сабабли жарима шаклида маъмурий жавобгарликка тортилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+