platina.uz

Бензин тақчиллиги сунъий равишда келтириб чиқариляпти — вазир

Энергетика вазири "айрим заправкалар"ни манипуляцияда айблади. 

Иқтисод
22 ноябрь 2023 йил
Бензин тақчиллиги сунъий равишда келтириб чиқариляпти — вазир

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Парламент Қуйи палатасида бўлиб ўтаётган “Ҳукумат соати”да бензин тақчиллиги масаласига тўхталди.

Мирзамаҳмудовга кўра, бензин етишмовчилигини тақчиллик деб ҳам бўлмайди, лекин "жойларда манипуляция қилаётган заправкалар"га нисбатан чоралар кўрилмоқда. Айнан бунинг оқибатида тақчиллик сунъий келтириб чиқариляпти.

Шунингдек, вазир Россия томонидан бензин экспортига қўйилган тақиқнинг Ўзбекистонга таъсири ҳақида ҳам гапирди. Ушбу тақиқ Ўзбекистонга катта таъсир қилмади, чунки президент Шавкат Мирзиёевнинг октябр ойида Россияга ташрифи чоғида алоҳида келишувларга эришилган. Ҳозирги кунда Россия компанияларидан бензин олиб келиш бошланган, дейди вазир.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Россия ҳукумати бензин экспортига қўйилган тақиқни бекор қилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+