platina.uz

Россия бензин экспортига қўйилган тақиқни бекор қилди

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳам Россиядан бензин импорт қилувчи мамлакат саналади. 

Жамият
18 ноябрь 2023 йил
Россия бензин экспортига қўйилган тақиқни бекор қилди

Россия ҳукумати бензин экспортига қўйилган вақтинчалик тақиқни бекор қилди, деб хабар қилди мамлакат Энергетика вазирлиги. Департамент маълумотларига кўра, ички бозорда таклифнинг профицити шаклланган, Россияда ёқилғи захиралари тахминан 2 миллион тоннага баҳоланмоқда.

Шу билан бирга, Энергетика вазирлиги зарурат туғилганда тақиқ қайта киритилиши мумкинлигини маълум қилган.

Охирги икки ой давомида нефтни қайта ишлаш заводларида нефтни қайта ишлашнинг юқори ҳажми сақланиб қолган ҳолда ички бозор тўйинган ва бензин етказиб беришнинг, шу жумладан, фонд биржасида профицит билан таъминланган, деб хабар беради Энергетика вазирлиги. Экспорт тақиқи бошланганидан бери автобензиннинг улгуржи биржа нархлари сезиларли даражада пасайган, дея қайд этади вазирлик.

Қиш мавсумида анъанавий равишда бензинга бўлган талаб камаяди ва нефтни қайта ишлаш заводларида таъмирлаш цикли ҳам якунланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳам Россиядан бензин импорт қилувчи мамлакат саналади. Масалан 2022 йилда мамлакат Россиядан 142,7 млн. литр бензин импорт қилган. Бу жами импорт бензиннинг қарийб 88 фоизини ташкил қилади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+