platina.uz
Жаҳон

Россияда кучли бензин тақчиллиги рўй берди

Ўзбекистон ҳар йили 2 миллион тоннагача нефт ва нефт маҳсулотларини импорт қилади. Ушбу маҳсулотларнинг аксарияти Россиядан келтирилади. 

Россияда кучли бензин тақчиллиги рўй берди

Россиянинг бир қанча вилоятларидаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензин сотиш чекланди. Айрим станциялар фақат дизел ёқилғиси билан ишлашга ўтди, дея хабар беради маҳаллий ОАВ.

Москва, Ленинград, Рязан, Нижний Новгород ва бошқа вилоятларда ёқилғи сотиш чекловлари жорий этилди. Айрим шохобчаларда ҳар бир мижозга 10-20 литрдан кўп бўлмаган бензин сотиляпти, бошқаларида эса бензин сотуви вақтинча ёпилган.

Соҳа вакиллари вазиятни талабнинг мавсумий ўсиши ва нефтни қайта ишлаш заводларида таъмирлаш ишлари туфайли ишлаб чиқаришнинг камайиши билан изоҳламоқда. Яна бир омил - улгуржи нархларнинг кескин ошиши, бу эса кичик ёқилғи қуйиш шохобчалари учун савдони фойдасиз қилган.

“Лукойл” баъзи станцияларда бензинни канистрларда сотишни тақиқлади ва ёқилғи карталарини тўхтатиб қўйди. Миллий ёқилғи иттифоқи ўндан ортиқ минтақада ёқилғи таъминоти муаммолари ҳақида хабар берди. Бозор нефтни қайта ишлаш заводларидан етказиб беришда ҳам кечикишларни бошдан кечирмоқда.

Украинада давом этаётган уруш ва нефт заводларига ҳужумлар тақчилликниинг асосий сабаби бўлиши мумкин.

Кичик ёнилғи қуйиш шохобчалари кўпинча нархларнинг арзонлашишини кутган ҳолда ўз фаолиятини тўхтатиб туради. Йирик компаниялар захираларни олдиндан тўплашга ҳаракат қилишади. Расмийлар бензин экспортига чекловларни узайтириш масаласини кўриб чиққан ва 2025 йил охиригача дизел ёқилғиси экспортини тўлиқ тақиқлашни муҳокама қилинган.

Бугунги кунда Ўзбекистон ҳар йили 2 миллион тоннагача нефт ва нефт маҳсулотларини импорт қилади. Ушбу маҳсулотларнинг аксарияти Россиядан келади. 2024 йилда нефт ва нефт маҳсулотлари импорти 1,97 миллиард долларни ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан 22,2 фоизга ўсди. Жорий йилнинг биринчи ярмида импорт 1,02 миллиард долларга етди (2024 йилнинг январь-июнига нисбатан -9,3 фоиз).

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid