platina.uz

Ўзбекистон нефт бўйича тўлиқ мустақилликка эришади

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан ўтказилган йиғилишда айтиб ўтди.

Сиёсат
17 ноябрь 2023 йил
Ўзбекистон нефт бўйича тўлиқ мустақилликка эришади

Геология қидирув ишлари кенгайтирилиб, яна 100 миллиард куб метр газ захиралари очилади, 2-3 йилда Ўзбекистон нефт бўйича тўлиқ мустақилликка эришади.

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида ўтказилган Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан йиғилишда айтиб ўтди.

“Халқимиз яхши ҳаёт кечирсин, оғири енгил бўлсин, деб Сурхондарёга шу йилнинг ўзида учинчи маротаба жуда катта ниятлар ва аниқ режалар билан келдим”, - деди давлат раҳбари.

Бойсундаги қарийб 3 миллиард долларлик газ-кимё мажмуасини ишга тушириш ҳисобига йилига 5 миллиард куб метр газ тозаланиб, 6 триллион сўмлик табиий газ ва олтингугурт ишлаб чиқарилади, вилоятга йилига ўртача 120 миллион долларлик экспорт тушуми қўшилади.

Шунингдек, мажмуа атрофида кооперация йўлга қўйилиб, қўшни туманлар аҳолиси учун ҳам камида 2 мингта юқори даромадли иш ўринлари яратилади.

Бу ерда 85 мегаваттли станция ҳам барпо қилинган. У нафақат мажмуа эҳтиёжи учун, балки бутун Бойсун аҳолисига етадиган электр ишлаб чиқаради.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+