Украинадан қочган ҳинд талабалари Самарқандга жойлашди
Уларнинг хулоса қилишича, Самарқандда яшаш Украинадан кўра қимматроқ.
Жамият
15 ноябрь 2023 йил
Украинадан эвакуация қилинган ҳиндистонлик талабалар ўқишини давом эттириш учун Самарқанддан қўним топишди.
Гап шундаки, мингдан ортиқ талабалар ўқишини Самарқанд давлат тиббиёт университетига кўчирганлар. Бу масала бўйича Ҳиндистоннинг Украинадаги элчихонаси илтимос билан чиққани айтилади.
Самарқандга ўтган талабаларнинг хулоса қилишича, яшаш Украинадан кўра қимматроқ. Уларнинг бари "Ганга операцияси" ташаббуси билан ортга қайтарилган.
Ҳинд ҳукумати томонидан илгари сурилган бу ташаббус ортидан Украинада қолиб кетган 18 мингдан ортиқ ҳинд талабалари эвакуация қилинган.