Ўзбекистон йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Ёш футболчиларимиз ҳал қилувчи баҳсни 16 ноябр куни Испания термасига қарши ўтказишади.

Спорт
13 ноябрь 2023 йил
Ўзбекистон йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 2-тур ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси Канада устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 22-дақиқасида канадаликлар автогол урган бўлса, орадан 2 дақиқа ўтиб, Саидов ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. 81-дақиқада эса Саидов ўз ҳисобига дубл ёздириб қўйди.

Энди ёш футболчиларимиз ҳал қилувчи баҳсни 16 ноябр куни Испания термасига қарши ўтказишади.

U-17 жаҳон чемпионати, гуруҳ босқичи, 2-тур

Ўзбекистон - Канада 3:0
Голлар: Р.Чукву (автогол) 22, А.Саидов 24, 81.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+