Биз билан хайрлашаётган куз (фоторепортаж)

Platina.uz мухбири ниҳоясига етаётган фасл манзараларини тўплади. 

Жамият
10 ноябрь 2023 йил
Биз билан хайрлашаётган куз (фоторепортаж)

Куз  - шоирларнинг шеърларида, куйчиларнинг наволарида, рассомларнинг суратларида одамларнинг эса хотираларида ўзининг жозибадорлиги билан муҳрланиб қоладиган фасл.

Фото: "Platina.uz" / Фазилат Мирзааҳмадова.

Бу йилги куз ҳам барчанинг хотирасида ўзига хос ўрин эгаллаганига шубҳамиз йўқ. Хазон ва унинг дилга ёқувчи шитирлаши, ёмғир ва сув томчиларининг такрорланмас товуши, бироз совуқроқ кечга яқин қулоқ ва бурунларни музладиган шаббода, табиатнинг ранглар билан ажойиб коллаборация яратиши буларнинг ҳаммаси ажойиб муҳитни шакллантиради.

Фото: "Platina.uz" / Фазилат Мирзааҳмадова.

Фото: "Platina.uz" / Фазилат Мирзааҳмадова.

Бу эртакнамо муҳитга ўзингиз хоҳлаган деталингизни қўшишингиз мумкин. Масалан иссиқ қаҳва ёки чой, китоб, гул ва шунга ўхшаган бир талай нарсалар билан ўзингиз учун гўзал бир атмосфера яратишингиз мумкин. Ёки шунчаки соябонингизни олингда куз ёмғирида ерга, ёмғирпўшингизга, дарахтлар баргларига исталган нарсага тегаётган томчи овозидан, қулоқчинларда мусиқаданми сайр қилиб завқ олинг. 

Фото: "Platina.uz" / Фазилат Мирзааҳмадова.

Фото: "Platina.uz" / Фазилат Мирзааҳмадова.
Бу куздан сизга яхши хотира бўлиб қолсин. Мана шу кузни арзирли қайноқ хотиралар билан эсланг! Чунки мавсум тугашига ҳеч қанча вақт қолгани йўқ. Кузнинг энг  гўзал дақиқаларидан завқланишга улгурмаган бўлсангиз, биз барчасини камерамиз объективига муҳрладик.  Вақт ҳеч қачон тўхтаб турмайди. Ҳаётнинг турли ташвишлари билан куз ўтиб кетганини сезмай қолганлар учун ушбу фоторепортажни сиз учун тайёрладик. 

Матн ва фотосуратлар Фазилат Соиб
 томонидан суратга олинган ва тайёрланган.

 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+