Куз ва қиш мавсумида организм учун муҳим бўлган маҳсулотлар
Менюда кўпроқ кўкатлар, сабзавотлар, қуритилган мевалар ва резаворлар бўлиши керак. Шунингдек, картошка, турп, асал, анор каби маҳсулотлар ҳам муҳимдир.
Мутахассислар куз-қиш даврида овқатланиш бўйича муҳим тавсиялар берди. Парҳез ушбу фаслларда қаттиқ совуқ, шамоллар, юқори намлик ва қуёш нури етишмаслиги билан кечадиган касалликлардан ҳимояда ёрдам беради.
Шундай қилиб, сиз калория миқдорини оширишингиз керак, аммо ёғли, ширин ва зарарли овқатлар ҳисобига эмас. Тўйимли ва фойдали шўрвалар, балиқ ва донли маҳсулотлари истеъмоли муҳимдир.
Бу вақтда сиз қаттиқ диетага ўтмаслигингиз керак. Етарли миқдорда витамин ва протеин истеъмол қилиш муҳимдир. Менюда кўпроқ кўкатлар, сабзавотлар, мевалар, қуритилган мевалар ва резаворлар бўлиши керак.
Мутахассислар куз ва қишда саломатликни сақлаш учун айниқса муҳим бўлган озиқ-овқатларни номладилар. Булар, масалан, тузланган карам ва денгиз ўтларидир. Тузланган карам иммунитет тизими учун фойдали бўлган С витаминига бой, денгиз сувида эса буйрак усти безлари фаолиятини ва адреналин гормони даражасини тартибга солувчи Б витамини мавжуд. Денгиз ўтлари ҳам йодга бой.
Картошкада қон айланишини яхшилайдиган калий мавжуд. Лекин қовурилган картошка жуда фойдали таом эмас. Картошкани қайнатиш ёки пишириш яхшироқдир.
Асал, айниқса, занжабил билан биргаликда, шамоллаш ва йўтал учун фойдалидир. Мутахассислар совуқда кўчага чиқишдан олдин, қора мурч қўшилган бир қошиқ асал истеъмол қилишни маслаҳат беришади - бу сизни совуқ қотмасликка ва зарарли микроблардан ҳимоя қилишга ёрдам беради.
Турп қон томирлари деворларини мустаҳкамлайди ва С витаминига бой, у ичак касалликлари хавфини камайтиради. Анор Б гуруҳи витаминларига бой ва стрессни энгишга ёрдам беради, холестеринни камайтиради ва иммунитетни мустаҳкамлайди. Хурмо ҳам фойдали - қон томирларининг фаолиятини яхшилайди. Ушбу маҳсулот айниқса босим ўзгариши, мигрен ва об-ҳавога боғлиқликдан азият чекадиганлар учун тавсия этилади.