platina.uz

Тошкентда ИҲТга аъзо давлатлар бизнес-учрашуви ўтказилди

Унинг ишида 300 зиёд хорижий делегат қатнашди. 

Иқтисод
8 ноябрь 2023 йил
Тошкентда ИҲТга аъзо давлатлар бизнес-учрашуви ўтказилди

Бугун Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўтказилиши режалаштирилган XVI саммити арафасида иштирокчи давлатларнинг бизнес-учрашуви ўтказилди.

Учрашув ташкилотчилари Ўзбекистон ва ИҲТ Савдо-саноат палаталари, шунингдек, Ташкилот котибияти ҳисобланади.
Халқаро иқтисодий шерикликни мустаҳкамлашда навбатдаги муҳим қадам ҳисобланган ушбу бизнес-форум ИҲТ аъзо-давлатлари Савдо-саноат палаталари, вазирликлар, соҳа муассасалари, банклар ва хусусий компаниялар раҳбарлари ҳамда вакилларини тўплади.

Унинг ишида Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия давлатларидан 300 зиёд делегат ва мамлакатимиздан 300 дан ортиқ вакиллар иштирок этиб, ИҲТ доирасида савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳолати, шунингдек, уни кенгайтириш истиқболлари ва фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилди.

Мазкур бизнес-форумни ўтказишдан мақсад ИҲТ мамлакатлари билан иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш, Ўзбекистон ва ташкилотнинг аъзо-давлатлари тадбиркорлари ўртасида янги алоқалар ўрнатишдан иборат, дейилади расмий хабарда.

Форумнинг асосий вазифалари Ўзбекистон вилоятлари ва соҳаларининг салоҳиятини намойиш этиш, ИҲТ аъзо-мамлакатлари компанияларини Ўзбекистондаги янги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга жалб қилиш, Ўзбекистон ва ИҲТ аъзо-давлатлари Савдо-саноат палаталари ўртасида институционал алоқаларни мустаҳкамлашдан (шу жумладан, Ишбилармонлик кенгашлари доирасида) иборат.

Форум доирасида аралаш форматда икки томонлама учрашувлар ташкил этилиб, улар давомида ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва тўқимачилик саноати, савдо ва бошқа соҳалардаги ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида кейинги амалий ишлар белгилаб олинди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+