Эрдўғон Ўзбекистонга келади
Бу ҳақда Туркия президентининг ўзи журналистларга маълум қилган.
Сиёсат
5 ноябрь 2023 йил
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон келаси ҳафта Ўзбекистонга ташриф буюради.
У бу ҳақда Туркий давлатлар ташкилоти саммити тугаши чоғида журналистлар билан суҳбатда маълум қилган.
""Бу ой Ар-Риёдда Ислом ҳамкорлик ташкилотининг саммити бўлади. Биз ушбу саммитда қатнашамиз. Келаси ҳафтада Ўзбекистонга ҳам ташриф буюрамиз. Бу энг ҳал қилувчи вақтда жуда муҳим ташрифлардир. Ноябр якунида Эрон президенти Раисий Туркияга келади”, деган Туркия раҳбари Остонадан қайтаётганда.
Эслатиб ўтамиз, Туркия президенти сўнгги марта 2022 йил кузида Самарқанддаги ШҲТ саммити сабаб Ўзбекистонга келганди.