platina.uz

Мирзиёев темир йўл бўйича халқаро кенгаш тузишни таклиф этди

Остонада Туркий давлатлар ташкилотнинг навбатдаги саммити бўлиб ўтмоқда. 

Жамият
3 ноябрь 2023 йил
Мирзиёев темир йўл бўйича халқаро кенгаш тузишни таклиф этди

Остонада бўлиб ўтаётган саммитда Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Темир йўл идоралари кенгаши тузишни таклиф қилди.

Глобал логистика занжирлари ва транспорт йўлакларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш, ягона транзит тармоғини шакллантириш масалалари долзарб аҳамиятга эга.

“Юк ташувларига ўсиб бораётган талабни қондириш мақсадида Ўрта коридор салоҳиятини кенгайтириш чораларини қўллаб-қувватлаймиз.

Шунингдек, қўшимча кўптармоқли йўналишларни, жумладан, Хитой, Жанубий Осиё ва Европа бозорларига мамлакатларимиз орқали ўтадиган коридорларни ривожлантириш ҳамда транспорт хизматларини рақамлаштириш тарафдоримиз.

Давлатларимиз Темир йўл идоралари кенгашини таъсис этишни ва бу тузилманинг дирекциясини юртимизда жойлаштиришни таклиф этамиз”, - деб таъкидлади Ш.Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий Давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+