platina.uz

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни қаттиқ огоҳлантирди

Россия қонунчилигига кўра, наркотик моддаларни сотиш ёки етказиб бериш учун узоқ муддатли қамоқ жазоси белгиланган.

Жамият
2 ноябрь 2023 йил
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни қаттиқ огоҳлантирди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ишлаётган ўзбекистонликларни қаттиқ огоҳлантирди.

"Сўнгги вақтларда Россияда ишлаётган юртдошларимиз орасида Интернет орқали катта пул эвазига маҳсулотларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бериш ҳақидаги эълонлар бўйича муаммолар юзага келмоқда.

Мурожаатлардан маълум бўлмоқдаки, норасмий курерлик хизматларида наркотик ёки тақиқланган моддалар солинган буюртмаларни етказиб бериш (закладка) таклиф қилинмоқда ва бунинг оқибатида полиция ходимлари томонидан улар ушланиб, жиноий жавобгарликка тортилмоқда.

Шу муносабат билан, юртдошларимиздан норасмий курерлик хизматларида ишламасликни, катта миқдордаги пул эвазига шубҳали буюмларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бермасликни ёки маҳсулотни албатта текширишни сўраймиз" дейилади агентлик хабарида.

Россия қонунчилигига кўра, наркотик моддаларни сотиш ёки етказиб бериш учун узоқ муддатли қамоқ жазоси белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда ОАВда Россияда ишлаётган мигрантлар турли айбловлар билан қамалиб, Украинадаги урушга жўнатиб юборилаётгани ҳақида хабарлар бот-бот эълон қилинмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+