platina.uz

Ўзбекистон футболчилари 29 йил ўтиб яна совриндорга айланди

Тимур Кападзе шогирдлари Гонгконгга имконият қолдирмади. 

Спорт
7 октябрь 2023 йил
Ўзбекистон футболчилари 29 йил ўтиб яна совриндорга айланди

Хиросима-1994 Осиё ўйинларидан кейин футболчиларимиз яна шоҳсупада. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси учинчи ўрин учун кечган баҳсда Гонконгни йирик 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шу тариқа, Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёрланаётган Тимур Кападзе шогирдлари Осиё ўйинларида бронза медалларига сазовор бўлишди.

Эркин кураш бўйича Париж-2024 Олимпиадаси лицензиати Жавраил Шапиев (-86 кг) ўз шахсий совринлари коллекциясига Осиё ўйинлари медалини ҳам қўшиб қўйди. Ҳамюртимиз бронза медали учун кечган муросасиз беллашувда баҳрайнлик Магомед Шариповни мағлубиятга учратди.

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бекзод Aбдураҳмонов Осиё ўйинларидаги учинчи медалини қўлга киритди. -74 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган ҳамюртимиз бронза медали учун кечган беллашувда туркманистонлик Перман Хоммадовдан устун келди. Эслатиб ўтамиз, Aбдураҳмоновнинг ҳисобида 2014 ва 2018-йилги Осиё ўйинларининг олтин медаллари бор.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+