Ўзбекистонликлар Қатарга визасиз боришлари мумкин
Бунинг учун Ўзбекистон фуқароларига бир қатор талаблар бор.
Жамият
6 октябрь 2023 йил
![Ўзбекистонликлар Қатарга визасиз боришлари мумкин](https://cp.platina.uz/media/CACHE/images/35705697_0_41_910_553_1920x0_80_0_0_fe762c6cce727c3ba7a5580d619b80bd.7d4a77491f3f.webp)
Эндиликда Ўзбекистон фуқаролари 30 кунгача Қатарга визасиз боришлари мумкин.
Бунинг учун Ўзбекистон фуқароларидан қуйидагилар талаб этилади:
- қайтиш чиптасига эга бўлиши;
- хорижга чиқиш паспортининг амал қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ҳам Қатар фуқаролари учун 1 ойлик визасиз тартибни эълон қилган эди.