Қишлоқ хўжалиги вазирига уч ўринбосар тайинланди
Азим Назаров сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Қишлоқ хўжалиги вазирига учта янги ўринбосарлар тайинланди.
- Азим Назаров қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
- Акмал Қосимов қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача Президент Администрацияси агросаноат комплексини ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимида ишлаган.
- Бунёд Охунов қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги молия-иқтисодиёт ва инвестициялар департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган.
Аввалроқ 2023 йил август ойида қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган Тоғаев Ботир Нормаҳмадович ва қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Каримов Анвар Расулевич ишдан олингани хабар қилинганди.