platina.uz

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси огоҳлантириш билан чиқди

Ўтган йили бир нафар ўзбекистонлик Сеулдаги тиқилинч сабаб вафот этганди. 

Жамият
30 октябрь 2023 йил
Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси огоҳлантириш билан чиқди

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ушбу давлатда бўлиб турган ўзбекистонликларни огоҳлантирди.

2022 йил 29 октябр куни Ҳэллоуин нишонланган Сеулнинг Итевон кўчасида тиқилинч рўй бериб, нафас қисилиши ва юрак тўхташидан 156 киши ҳалок бўлган, 196 нафари эса жароҳат олган эди.

"Ушбу фожиа натижасида Ўзбекистон Республикасининг 1 нафар фуқароси ҳам ҳаётдан бевақт кўз юмган.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси ушбу давлатда бўлиб турган ватандошларимизга шу кунларда одамлар гавжум тадбирлар, турли митинг ва намойишларда қатнашмасликни сўрайди" дейилади маълумотда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+