Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Жийенбай Избасқанов вафот этди
Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.
Жамият
30 октябрь 2023 йил
![Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Жийенбай Избасқанов вафот этди](https://cp.platina.uz/media/CACHE/images/photo_2023-10-30_08-44-21.c232b72235b8.webp)
29 октябр куни Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири, Бердақ номидаги давлат мукофоти совриндори Жийенбай Избасқанов 74 ёшида оламдан ўтди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.
Жиянбой Избосканов Қорақалпоғистон Давлат педагогика институтининг филология факультетини тугатган. Унинг ўндан ортиқ шеърий китоблари чоп этилган.