Шайхонтоҳурда “Экобозор” ёниб кетди
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Бугун, 28 октябр куни соат 06:58 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Экобозор” мажмуасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра 5 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб соат 07:26 да ёнғин ўчирилган.
Ёнғин натижасида савдо мажмуасининг 80 кв.м ташқи девор қопламаси қисми ва шу жойдаги кафенинг 70 кв.м майдонида ички ва том қисми ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида савдо мажмуасининг 7000 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган, дейилади ФВБ хабарида.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Аввалроқ, Шайхонтоҳурда ресторан ёниб кетгани хабар қилинганди.