platina.uz

Фармацевтика агентлигига директор тайинланди

Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар берди.

Жамият
27 октябрь 2023 йил
Фармацевтика агентлигига директор тайинланди

Абдулла Азизов Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар берди.

Бунга қадар у “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ бошқаруви раисининг рақамлаштириш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Азизов аввал соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган. 2019 йилнинг сентябр ойида Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланган. Ундан олдин Дания қироллигида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, агентликнинг олдинги директори Улуғбек Эгамов шу йил февралда тайинланганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+