platina.uz

Макрон Ўзбекистонга келади

Мазкур сафар Франция президентларининг Ўзбекистонга иккинчи ташрифи бўлади.

Сиёсат
26 октябрь 2023 йил
Макрон Ўзбекистонга келади

Франция президенти Эммануэл Макрон 1 ва 2 ноябр кунлари Қозоғистонга, сўнгра Ўзбекистонга расмий ташриф билан боради, дейилади Елисей саройи расмий баёнотида.

“Ушбу сафарлар Марказий Осиёнинг ушбу икки давлати билан муносабатларни чуқурлаштириш контекстида амалга оширилмоқда”, — дейилади баёнотда.

Франция икки давлатни ислоҳот ва модернизация борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди, ҳамкорликни диверсификация қилишга ёрдам беради, уларнинг мустақиллиги ва суверенитетини, шунингдек, Европа билан алоқаларни мустаҳкамлаш истагини қўллаб-қувватлайди, дея таъкидлади президент Макрон маъмурияти.

“Франция ва бу икки давлат ўртасидаги яқинлашув иқтисодий соҳада, хусусан, энергетика, муҳим хомашё етказиб бериш, транспорт инфратузилмаси, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги-озиқ-овқат мустақиллиги ва ҳатто мудофаа соҳасида амалга оширилмоқда”, - дея таъкидлади Елисей саройи маъмурияти.

Таъкидлаш жоизки, Макроннинг ташрифи аввалроқ, унинг Шавкат Мирзиёев номига йўллаган табрикномасида маълум бўлганди.

Мазкур ташриф Франция президентларининг Ўзбекистонга иккинчи ташрифи бўлади. 1994 йилда Француа Миттеран илк бор мамлакатга келганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+