Туркияда голф ишқибозлари учун муҳим манзиллар эълон қилинди
Туркияда гольф тарихи таҳминлардан анча узоққа бориб тақалади.
Ҳар бир инсоннинг кўнглига мос таклифлар тақдим этоладиган ноёб йўналишлардан бири бўлган Туркия саёҳатчиларга гўзал табиат, ҳайратланарли соҳиллар, қадим шаҳарларнинг очиқ осмон остидаги музейлари, кенг доирадаги маҳаллий таомлар ва турли тадбирларни таклиф этади.
Бундан ташқари, дунёга машҳур гольф майдони архитекторлари томонидан ишлаб чиқилган юмшоқ иқлими ва яшилликлари билан Туркия, гольф спорти учун дунёдаги энг кўп танланган йўналишлардан биридир. Хусусан, Турк Ривиерасининг юраги саналган Анталиянинг Белек вилояти, Анталияни гольф билан "маънодош" қилиб қўйган машҳур меҳмонхоналар ва дам олиш масканларига эга.
Туркиянинг гольф саргузаштлари ХIХ асрда бошланган
Туркияда гольф тарихи таҳминлардан анча узоққа бориб тақалади. 1895 йилда асос солинган Истанбул гольф клуби, Туркиянинг Анталия, Муғла, Измир, Анқара, Самсун ва Айдин каби машҳур шаҳарларида ҳам гольф клубларининг ташкил этилишига туртки бўлган. Бироқ, ёқимли иқлими ва сўлим табиати билан Анталиянинг Белек минтақаси бу соҳада бошқаларидан ажралиб турди ва ўзига хос меҳмонхона хизматларини таклиф этди. Анталиянинг бугунги кунда муҳим спорт туризми йўналишига айланишига сезиларли ҳисса қўшган Белекдаги гольф меҳмонхоналари ҳаваскор ва профессионал гольфчилар учун учрашув нуқтаси вазифасини бажаради. Ушбу муассасалар, Халқаро Гольф Туроператорлари Ассоциацияси (IАGТО) томонидан 2008 йилда Белекни "Европадаги йилнинг энг яхши гольф йўналиши" мукофотига сазовор бўлишининг муҳим омилларидан биридир. Шунингдек, минтақада спорт ихлосмандларига йилнинг 300 куни қуёшли ўтиши ва ўртача ҳарорат камдан-кам ҳолларда 21 даражадан пастга тушиши ҳудудда исталган мавсумда гольф ўйнаш имкониятини тақдим этади. Европадаги гольф майдонларидан фарқли ўлароқ, Белек қиш ойларида ҳам гольф билан шуғулланишга чорлайди.
Белекда гольфнинг бошқа муҳим ҳиҳатлари
Минтақадаги махсус турар жой бинолари, атроф-муҳит билан уйғун тарзда лойиҳалаштирилган ўзининг гольф майдонларига эга. Турк Ривиерасининг зумрад табиати қўйнида жойлашган 11 та гольф клуби ва 17 та 18 чуқурчали мусобақа майдонлари минтақадаги гольф ихлосмандларига хизмат қилиб келмоқда. Анталиянинг гольф маркази Белекда йил давомида гольф ўйнаш, майдонларга 24 соат кириш имконияти минтақани янада диққатга сазовор марказга айлантиради. Гольф ўйнаш сифатини ошириш ва таъминлаш учун баъзи клубларда тунги ноёб ёритиш тизимлари мавжуд. Бу Белекнинг ям-яшил майдонларида ўйнашни янада осонлаштиради. Ҳар йили Европа, Осиё ва Америкадан минглаб сайёҳларга мезбонлик қилиб келаётган Белек, Анталия аэропортидан Белек меҳмонхоналарига яқинлиги каби ўзига хос афзалликлари билан меҳмонларини кутиб олади. Белек аэропортдан тахминан 35 дақиқалик масофада жойлашган.
Белек ўз меҳмонларига гольфдан ташқари бир қанча таътил тажрибаларини таклиф этади. Минтақа ўзининг табиий диққатга сазовор жойлари, бой маданий мероси, машҳур турк меҳмондўстлиги ва тенгсиз ошхона анъаналари билан сайёҳларнинг севимли манзилига айланган. Бундан ташқари, йилнинг 300 куни қуёшли экани билан Анталияда деярли чексиз ёз мавжуд. Тақвимингиз кузни кўрсатса ҳам, Анталиянинг илиқ об-ҳавоси, “Мовий байроқ”ли соҳиллари, ҳашаматли турар жой бинолари, гўзал табиати ва бетакрор турк таомлари бу мафтункор ёз шаҳрини абадий дам олиш масканига айлантиради.