Марказий банк 21 банкни жазолади

Марказий банк август-сентябр ойларида тижорат банкларида назорат тадбирлари ўтказган.

Иқтисод
25 октябрь 2023 йил
Марказий банк 21 банкни жазолади

Марказий банк 21 та тижорат банкига нисбатан чора кўрди, бунда 16 та тижорат банкидан жарималар ундирди ва 5 та тижорат банкига огоҳлантириш берган.

Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати август-сентябр ойларида тижорат банкларида назорат тадбирлари ўтказган.

Назорат тадбирларида тижорат банкларининг жойлардаги муассасаларида истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда банк фаолиятига қўйиладиган талабларга риоя этилиши, шу жумладан, терминаллар орқали тўловларнинг қабул қилиниши ҳамда банк хизматлари тўғрисидаги ахборотларни истеъмолчиларга тўғри ва тўлиқ тақдим этилиши ҳолатларига эътибор қаратилган.

Банклар таклиф этаётган кредит ва омонатлар ҳақидаги ахборотлар истеъмолчиларга қонунчиликда белгиланган тартибда ошкор қилиниши ҳамда банк карталари орқали хизматлар кўрсатилишини тўлиқ йўлга қўймаган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+