platina.uz

Муғла "3 миллионлик сайёҳ" мақсадига яқинлашмоқда

Шаҳарга энг кўп ташриф буюрувчилар Англия, Германия, Россия, Голландия ва Полшадан келган. 

Жамият
24 октябрь 2023 йил
Муғла "3 миллионлик сайёҳ" мақсадига яқинлашмоқда

Муғла ва унинг туристик туманларида очилган кўплаб спорт ташкилотлари, маданий тадбирлар ва қадимий шаҳарлар билан январь-сентябрь ойлари оралиғида шаҳарга келган хорижлик сайёҳлар сони 2 миллион 977 минг 427 нафарга етди.

Муғла

Ҳар йили кўплаб хорижлик сайёҳ ташриф буюрадиган Муғла, турли мамлакатлардан келган сайёҳлар билан бир қаторда маҳаллий зиёратчилар томонидан ҳам қадрланади.

15 октябрь куни эълон қилинган рақамларга кўра, 2023 йилнинг 1 январидан 30 сентябргача шаҳарга 2 миллион 977 минг 427 нафар сайёҳ ташриф буюрган. Сайёҳлар орасида 1 миллион 253 минг 679 киши билан инглизлар такроран биринчи ўринни эгаллади.

Муғлада ўтказилган Президентлик Велосипед Тури, миллий ва халқаро яхта пойгалари, каноэ ва эшкак эшиш чемпионатлари, елканли пойгалар, Ўлик денгизи ҳаво ўйинлари ва спорт туризми билан бир қаторда, 23 хил ҳудудда олиб борилган қазишмалар билан кўплаб қадимий шаҳарлар, хорижлик зиёратчиларни кутиб олди.

Ҳоким Идрис Акбийик, АА мухбирига берган баёнотида, тарихий, табиий гўзалликлари ва маданий хусусиятларни ўзида мужассам этган шаҳарнинг туризм нуқтаи назаридан аҳамиятли эканини таъкидлади.

Муғлага ташриф буюрган сайёҳларнинг 9 та божхона дарвозаси ва 2 аэропорт орқали киришларини кузатув остига олган Акбийик, минтақада туризм мавсумининг давом этаётганини ва шаҳарнинг фақат денгиз, қум ва қуёш учбурчагидан иборат эмаслигини қўшимча қилди.

Сўнгги йилларда Муғлада туризм янада ривожланганлигини, шу билан бирга маданият ва спорт туризмига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаган Акбийик: “Муғла, туманлари билан бирга туризм сектори жуда ривожланган шаҳардир. Туризмни ҳар томонлама яхшилаш устида ишлаяпмиз. Бугунги кунга келиб вилоятимизга келаётган хорижлик сайёҳлар сони 2 миллион 977 минг 427 нафарни ташкил этмоқда. Бу кўрсатгич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 фоизга ўсган ва умид қиламанки, йил охиригача 3 миллиондан ошади” - деди.

У шаҳарга энг кўп ташриф буюрувчиларнинг Англия, Германия, Россия, Голландия ва Полшадан келганини қайд этди.

Минтақага ҳаво ва денгиз божхона эшиклари орқали ҳамон сайёҳлар оқимининг давом этаётганини таъкидлаган Акбийик, йил охирига келиб, ўтган йили Муғлага келган сайёҳлар сонидан сезиларли даражада ортишини айтди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+