platina.uz

“PUBG” аккаунтини алдаб сотмоқчи бўлган шахсга 8 йиллик қамоқ хавф солмоқда

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган. 

Жамият
21 октябрь 2023 йил
“PUBG” аккаунтини алдаб сотмоқчи бўлган шахсга 8 йиллик қамоқ хавф солмоқда

Наманганда “PUBG” аккаунтини сотиш можароси 17 млн. сўмга тушди. Айтилишича, Наманган вилояти Норин туманида яшовчи 21 ёшли Т.И. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан жами 17.315.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Самарқанд вилояти Самарқанд туманидада яшовчи 21 ёшли А.И. содир этганлиги аниқланган.

Унга кўра, А.И., жабрланувчи Т.И. билан “Телеграм” мессенжерининг “monstersavdo” номли канали орқали танишиб, унга гўёки кучайтирилган “PUBG” аккаунтини сотиши ҳақида айтиб уни алдаб, ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига олдиндан 17.315.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини ўтказдириб олгандан сўнг ўзаро келишмовчилик туфайли 12.000.000 сўм пулларини қайтарган, қолган қисмини қайтармасдан турли баҳоналар қилиб, ёзишмаларни ўчириб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, А.И.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+