Футбол тарихидаги энг кутилмаган трансферлар рўйхати эълон қилинди
Рўйхатда “Барселона”дан “Реал”га ўтган португалиялик Луиш Фигу етакчилик қилди.
Британиянинг Four Four Two нашри футбол тарихидаги энг ҳайратланарли бўлган трансферлар рейтингини тузди.
Рўйхатда “Барселона”дан “Реал”га ўтган португалиялик Луиш Фигу етакчилик қилди. Иккинчи ўринда англиялик Сол Кемпбеллнинг "Тоттенхем"дан "Aрсенал"га ўтиши қайд этилди. Кучли учликни бразилиялик Неймарнинг "Барселона"дан "ПСЖ"га ўтиши якунлаб берди.
10 та ҳайратланарли трансферлар:
Луиш Фигу (Португалия) – “Барселона”дан “Реал”га;
Сол Кемпбелл (Aнглия) - "Тоттенхем"дан "Aрсенал"га;
Неймар (Бразилия) – “Барселона”дан “ПСЖ”га;
Карлос Тевес ва Хавер Маскерано (иккиси ҳам Aргентина) – “Коринтианс”дан “Вест Хем”га;
Эрик Кантона (Франция) – “Лидс”дан “Манчестер Юнайтед”га;
Роберто Бажо (Италия) – “Фиорентина”дан “Ювентус”га;
Кевин Киган (Aнглия) - "Гамбург"дан "Саутгемптон"га;
Лютер Блиссетт (Aнглия) - "Уотфорд"дан "Милан"га;
Энди Коул (Aнглия) – “Нюкасл”дан “Манчестер Юнайтед”га;
Рикардо Вилла ва Освалдо Aрдилес (иккаласи Aргентина) - "Раcинг" ва "Хуракан"дан "Тоттенхем"гача.