Эрон Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача бу вазифада Ҳамид Найрободий ишлаган.
Сиёсат
20 октябрь 2023 йил
ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Муҳаммад Aли Искандарийдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.
"Ўзбекистон-Эрон ўзаро манфаатли ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари олдидаги устувор вазифаларни муҳокама қилдик" дея маълум қилган Саидов.
Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача бу вазифада Ҳамид Найрободий ишлаган. У 2019 йилда вазифага тайинланганди.