Велосипед туризми конференцияси: соҳанинг истиқболлари кўриб чиқилди
Анжуманда Туркия маданият ва туризм вазири ҳам иштирок этди.
2023 йилги EuroVelo & Велосипед туризми конференцияси 34 мамлакатдан 270 га яқин мутахассислар иштирокида, 2023 йил 11-13 октябрь кунлари Туркиянинг катта аҳамиятга эга шаҳарларидан бири, шунингдек, EuroVelo 8 – Ўрта Ер денгизи йўналиши учун Туркиядан танланган биринчи шаҳар – Измирда бўлиб ўтди.
Конференция бутун Европа бўйлаб велосипед туризмини ривожлантириш учун барча соҳа мутахассисларини бирлаштирди. Измирда бўлган йиғилишга қатнашган соҳа мутахассислари "Велосипед дўсти" сертификатига эга меҳмонхоналар имтиёзларини синаб кўриш имконига эга бўлди.
2023 EuroVelo & Велосипед туризми конференцияси, Т.Р Маданият ва туризм вазирлиги, Туркия туризмни танитиш ва ривожлантириш агентлиги (ТGА) ва Европа велосипедчилар федерацияси (ECF) ҳомийлигида, Измир шаҳар ҳокимияти маҳаллий манфаатдор томонлар билан ҳамкорликда ташкил этилди. Барқарор велоспорт туризмининг ривожланиши ва келажагига эътибор қаратган ҳолда, конференция велоспорт туризмининг барча манфаатдор томонларини, жумладан, велосипед туризми бўйича экспертлар, халқаро велосипед ассоциациялари вакиллари, велосипед туроператорлари, университетлар ва академиялар, туризм ва давлат органлари, турар жой ҳамда жамоат транспорти компанияларини бирлаштирди.
Анжуманда T.P. Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой иштирок этди ва очилишда нутқ сўзлади. Вазир Эрсой ўз нутқида қуйидагиларни баён қилди: "2022 йил маълумотларига кўра, EuroVelo 8 Ўрта Ер денгизи велосипед тармоғининг энг муҳим йўналишининг узунлиги 90 000 километрдан зиёд бўлган, EuroVelo Европа тармоғининг иккинчи энг узун маршрутидир. Туркия ўн этти хил узоқ масофали маршрутларга эга. У бутун Европа қитъасини велосипед йўналишларини бирлаштириб, Эдирне, Киркларели ва Измир шаҳарларини EuroVelo 13 ва EuroVelo 8 орқали боғлайдиган Европа велойўл йўналишлари тармоғининг муҳим аъзоси ҳисобланади. “Оммавийлаштиришдан ташқари, янги маршрут лойиҳаларини амалга ошириш ва дунёдаги энг тез ривожланаётган сайёҳлик маҳсулотларидан бири бўлган барқарор велосипед туризмини ривожлантириш Европа ва дунёда муҳим ютуқларнинг подевори деб ҳисоблайман”.
Мерос ва тажрибага қаратилган конференция дастури
2023 йилги EuroVelo & Велосипед туризми конференцияси “Велосипед: маданий меросга янгича назар” мавзусида иштирокчиларга 48 нафар маърузачи иштирокида панеллар, диалоглар ва маълумот алмашишга қаратилган қизиқарли дастурлар таклиф этилди. Дастурда велосипед маршрути тармоқлари ва велосипед туризми бўйича ғоялар илгари сурилди. Тадбир туризм соҳасидаги илғор тажрибаларни жорий этувчи, иштирокчиларни маданий ва табиий меросни шакллантиришда велосипеднинг ўрни ҳақида фикр юритишга ундайдиган сессиялар, семинарлар ва ижтимоий тадбирлардан иборат бўлди.
Ҳамкорликни ривожлантириш ва ўзаро тажриба алмашиш
“Янги (ва янада кўп) велосипедчиларни жалб қилиш учун маркетинг стратегиялари” сессиясида маркетинг воситалари ва фаолияти велосипедни ҳар бир инсон ҳаётининг бир қисмига айлантиришга ёрдам бериши ҳақидаги ғоялар муҳокама қилинди. “Велосипед ва маданий мерос алоқа воситалари” интерактив сессиясида телекўрсатувлар, ўйинлар ва иловалар каби турли оммавий ахборот воситалари велосипед ҳайдаш амалиёти меросни тарғиб қилиш билан боғлаши ва фойдаланувчиларни велосипедда мақсадли жойни кашф этишга таклиф қилишлари муҳокама қилинди.
2023 EuroVelo & Велосипед туризм конференциясининг сўнгги кунида иштирокчилар EuroVelo 8 - Ўрта Ер денгизи маршрутининг Измир қисмидаги муҳим нуқталарига техник саёҳат қилишди. Ушбу ташрифлар давомида иштирокчилар минтақа ва унинг велосипедга қулай инфратузилмаси, лойиҳалари ва хизматлари билан танишдилар.