Исроил ҲАМАС раҳбарларидан бири ўлдирилганини эълон қилди
Фаластин томони Исроил армиясининг баёнотига ҳозирча изоҳ бермади.
Исроил мудофаа кучларининг маълум қилишича, мамлакат ҳаво кучларининг Ғазодаги ҲАМАС амалиёт марказига берган зарбаси натижасида гуруҳнинг юқори мартабали жангариларидан бири Мурод Aбу Мурод ҳалок бўлган.
Aбу Мурод Наҳба ҳаво-десант махсус бўлинмаси қўмондони, ХAМAСнинг 7 октябр куни Исроилга ҳужуми етакчилари ва координаторларидан бири бўлган.
Исроил ҳарбийлари, шунингдек, аввалроқ Ливан билан чегарадаги Маргалиот шаҳри яқинида бир неча ливанлик жангарилар ўлдирилгани ҳақида хабар берди.
Жангариларга қарши жанговар дронлардан фойдаланилган.
Фаластин томони Исроил армиясининг баёнотига ҳозирча изоҳ бермади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Ғазонинг миллиондан ошиқ аҳолисига ҳудудни бир сутка ичида тарк этиш учун вақт бергани маълум бўлганди. БМТ Исроилнинг бу режасини кескин қоралаб чиққан.