Зойир Мирзаев 4 ҳокимни жазолади
Улар 2023 йил 28 сентябр куни вилоят ҳокимлигида ўтказилган танқидий йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар муддатида бажарилишини таъминламаган.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бир ўринбосари ва 4 та туман ҳокимини жарима интизомий жазолари билан жазолади.
Жумладан:
- ҳокимнинг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Барҳаёт Мелиевга ўртача ойлик иш ҳақинининг 30 фоизи миқдорида;
- Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятовга ўртача ойлик иш ҳақинининг 20 фоизи миқдорида;
- Паркент тумани ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедовга ўртача ойлик иш ҳақинининг 20 фоизи миқдорида;
- Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими Акмал Холмурадовга ўртача ойлик иш ҳақинининг 20 фоизи миқдорида;
- Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Ихтиёр Қосимовга ўртача ойлик иш ҳақинининг 20 фоизи миқдорида жарима жазолари қўлланилган.
Улар 2023 йил 28 сентябр куни вилоят ҳокимлигида ўтказилган танқидий йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар муддатида бажарилишини таъминламагани айтилган.
Шунингдек, сифатсиз бажарилган топшириқлар ҳақида тизимга юзаки ахборотлар киритган ва ижро интизомини сусайтириб юборган.
Барҳаёт Мелиев бунгача ҳам 2 марта жазоланган: 2022 йил 6 августда ҳайфсан, шу йил 6 сентябрда 30 фоизлик жарима.
Чирчиқ шаҳри ҳокими ҳам шу йил февралда ҳайфсан жазоси билан жазоланган эди.