Швецияда Қуръонни ёққан шахс илк бор жазога тортилди
Айбланувчига шартли ҳукм чиқарилди ва жаримага тортилди.
Швециянинг Линчёпинг биринчи инстанция суди Қуръонни ёққан, уни видеога олган ва интернетда тарқатган шахсга ҳукм чиқарди. Бу Швецияда этник ва диний адоватни қўзғатиш моддаси бўйича бундай ҳаракат учун чиқарилган биринчи ҳукмдир.
Айбланувчига шартли ҳукм чиқарилди ва жаримага тортилди.
“2020 йил кузида Қуръон ёқиб юборгани ва масжид ёнида экстремистик мазмундаги мусиқали видеони тарқатгани учун жиноят иши қўзғатилган шахс абдор деб топилди”, — дейилади суд матбуот хизматида.
Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли асли ироқлик Салван Момика Швеция пойтахтидаги бош масжид олдида муқаддас китобни ёққанди. Бунгача январ ойида даниялик шахс Расмус Палудан ҳам икки бор шу ишга қўл урганди. Дунё ҳамжамияти, жумладан Швеция аъзо бўлган Европа Иттифоқи мазкур ҳаракатни қоралаб чиққан.